locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роман Видоняк: Биз Жавоҳир Синдаров билан эндигина икки босқичдан ўтдик. Олдинда яна иккитаси бор

Жавоҳир Синдаровнинг мураббийи Роман Видоняк унинг Номзодлар турниридаги ғалабасидан кейин ўз фикрлари билан бўлишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Роман Видоняк: Биз Жавоҳир Синдаров билан эндигина икки босқичдан ўтдик. Олдинда яна иккитаси бор
photo: Chess Uzbekistan

Жавоҳир Синдаровнинг мураббийи Роман Видоняк унинг Номзодлар турниридаги ғалабасидан кейин ўз фикрлари билан бўлишди.

— “Бу ҳали энг катта натижа эмас. Биз режамиздаги тўрт босқичдан иккинчисинигина якунладик.

Биринчи босқич — Номзодлар турнирига чиқиш эди. Иккинчиси эса уни ютди. Буни уддаладик. Энди навбат учинчи босқичга — жаҳон чемпионилиги учун матчга.

Энг қийини эса тўртинчи босқич бўлади: 2800 даражасига чиқиб, турнирларда доимий устунлик қилиш. Буни ўз вақтида Гарри Каспаров ва Магнус Карлсен қилган.”

Видонякнинг айтишича, бу даражага чиқиш учун вақт керак:
— “Буни амалга ошириш учун камида икки йил жиддий ишлашимиз керак бўлади. Улар (Каспаров ва Карлсен) бу ёшда аллақачон тайёр эди, биз эса ҳали ҳам устида ишлаяпмиз.”

У тайёргарлик жараёнига ҳам тўхталиб ўтди:
— “Бир йил ичида тўққизта йиғин ўтказдик. Улар асосан Мюнхенда бўлиб, ҳар бири 10–14 кун давом этади”

Шунингдек, биз одатда компютерсиз, шахмат тахтаси олдида ишлаймиз. Турли мавзулар бўйича тизимли тарзда мен тузган 40 мингга яқин машқларни бажарамиз. Мақсад — ўйинчининг фикрлашини ривожлантириш”, — дея тушунтирди Видоняк.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг