Риёд-2025 VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди
Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic.uz
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қилган Ислом бирдамлиги ўйинлари расман якунланди. Кечки дастурда тантанали ёпилиш маросими ўтказилиб, мезбонлар барча иштирокчи давлатларга миннатдорлик изҳор этдилар.
Шунингдек, маросимда Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси байроғи навбатдаги Ўйинларни ўтказадиган Малайзияга тантанали равишда топширилди.
Эслатиб ўтамиз, Риёд-2025 Ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 29 та олтин, 35 та кумуш ва 32 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист