Риёд-2025: Эркин кураш ва аёллар кураши баҳсларида 2 та бронза медали қўлга киритилди
Аёллар кураши баҳсларида ҳам навбатдаги медал қўлга киритилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда.
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, -57 кг вазн тоифасидаги полвонимиз Ғуломжон Абдуллаев учинчи ўрин учун баҳсда гвинеялик рақибидан устун келди.
Аёллар кураши баҳсларида ҳам навбатдаги медал қўлга киритилди.
-62 кг вазн тоифасида иштирок этган Нигина Собирова учинчи ўрин учун баҳсда фаластинлик спортчидан устун келиб, бронза медалига сазовор бўлди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист