Республика ишчи гуруҳи Жиззах олий таълим даргоҳлари фаолияти билан танишди
2026-йил 24-феврал куни Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ёшлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Республика ишчи гуруҳи томонидан Жиззах вилоятида ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилмоқда
Хусусан. бугун Республика ишчи гуруҳи Жиззах вилоятига ташриф буюриб, вилоятдаги Олий таълим муассасаларида ташкил қилинган спорт мусобақаларида иштирок этди.
Шунингдек Политехника институтида спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари тақдирланди.
Вилоятда ёшларга оид лойиҳаларни амалга ошириш дастурига асосан Политехника институтида спортнинг волейбол, стол тенниси, шахмат, Жиззах давлат педагогика университетида эса мини-футбол, волейбол ва баскетбол турлари бўйича “Ректор кубоги” мусобақалари юқори савияда ташкил этилди.