Регбичиларимиз пойтахтимизда ўтган турнирда совриндор бўлишди
Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic.uz
Тошкентда регби бўйича “CASA Rugby 7s Championship” турнири ўз якунига етди. 8 давлатдан ташриф буюрган жамоалар ўртасидаги мусобақада Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари совриндорлар қаторидан жой олди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қизиқарли беллашувлар якунида ҳар икки жамоамиз ҳам бронза медалларига сазовор бўлди.
Эркаклар:
Шри-Ланка
Ҳиндистон
Ўзбекистон
Аёллар:
Шри-Ланка
Қозоғистон
Ўзбекистон
Розикжон Султонмуродов
Журналист