locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Регбичиларимиз Малайзияга жўнаб кетти

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Регбичиларимиз тез орада Малайзия давлатига жўнаб кетиб, у ерда бир неча кунлик машғулотларда қатнашиш орқали халқаро турнирга тайёргарлик кўришлари ҳақида аввалроқ сайтимиз орқали хабар берган эдик.

Регби-7 бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари 19 апрелга қадар давом этадиган ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиш учун Малайзиянинг Сандакан шаҳрига йўл олди.

Йиғин якунлангач, терма жамоаларимиз 19-20 апрел кунлари ҳар йили ўтказиладиган “Borneo7s” халқаро турнирида иштирок этишади.

Ўқув-йиғин машғулоти ҳамда халқаро турнир тафсилотлари билан sports24.uz да танишиб боринг.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг