Регби. Жиззах вилоятида Регби-7 бўйича U-16 вилоят чемпионати бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 5-6-март кунлари Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида спортнинг Регби-7 тури бўйича (U-16) ёш тоифасидаги ўғил ва қиз болалар жамоалари ўртасида вилоят чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада туман ва шаҳар спорт мактабларидан жамоалар қатнашдилар.
Ўғил болалар жамоалари ўртасида:
1-ўрин — Арнасой тумани спорт мактаби жамоаси
2-ўрин — Ғаллаорол тумани 1-сонли спорт мактаби жамоаси
3-ўрин — Бахмал тумани спорт мактаби жамоаси эгаллаган бўлса
Қизлар жамоалари ўртасидаги баҳсларда:
1-ўрин — Шароф Рашидов тумани спорт мактаби жамоаси
2-ўрин — Арнасой тумани спорт мактаби жамоаси
3-ўрин — Жиззах вилояти спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби жамоаси эгалладилар.
Мусобақа ғолиб ва совриндор бўлган жамоаларидан ташкил топган терма жамоа вакиллари 25-28-март кунлари Тошкент вилоятида мусобақанинг Республика босқичида иштирок этадилар.