Регби-7 бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси нуфузли турнирда дебют қилди
Турнир Хитойда бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic.uz
20-21-сентябр кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида регби-7 бўйича “Асиа Ругбй Эмиратес Севенс Сериес 2025” турнири ўтказилди.
Аҳамиятлиси, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси мазкур таснифдаги турнирда илк бор қатнашди.
Қитъамизнинг энг кучли 12 жамоаси иштирок этган ушбу турнирда ҳамюртларимиз 2 та ғалаба ва 3 та мағлубият қайд этишди. Шу тариқа, йигитларимиз дебют турнирда тўққизинчи ўринни эгаллашди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист