Расман! UFC афсонаси фаолиятини якунлади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Оғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Жон Жонс ММАдаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда промоушен раҳбари Дана Уайт хабар берди.
Жон Жонс профессионал фаолияти давомида 29 та жанг ўтказиб, уларнинг 28 тасида ғалаба қозонган, бир марта мағлубиятга учраган.
Маълумот учун, Жонс ўзининг сўнгги жангини 2024-йилнинг ноябрь ойида Нью-Йоркда ташкил этилган UFC 309 турнири доирасида Стипе Миочичга қарши ўтказган ва 3-раундда техник нокаут билан ғалабага эришган.
Насрулло Каримов
Журналист