locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Шоҳасан Мирзаматов чемпионлик камари учун жанг қилади

2 апрел куни Тошкентда «Octagon 85» турнири бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Octagon League

Шу йилнинг 2 апрел куни Тошкентдаги муҳташам «Humo Arena» мажмуаси «Octagon 85» турнирига мезбонлик қилади.

Лига матбуот хизмати маълум қилишича, кечанинг марказий жангида ярим ўрта вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шоҳасан Мирзаматов чемпионлик камари учун октагонга кўтарилади. Унга шу куни қозоғистонлик Богдан Пшебелский рақиблик қилади.

Маълумот учун, Мирзаматов профессионал MMAда 20 та жанг ўтказиб, уларнинг 16 тасида ғалаба қозонган, 4 тасида эса мағлубиятга учраган. Пшебелский эса ҳозирга қадар 9 та жангда иштирок этиб, 7 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг