locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Макс Ферстаппен 24 соатлик пойгада иштирок этади

Пойгачи ушбу нуфузли марафон учун Mercedes-AMG GT3 автомобилни танлади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: Макс Ферстаппен 24 соатлик пойгада иштирок этади
ФОТО: Getty Images

«Формула-1» бўйича тўрт карра жаҳон чемпиони Макс Ферстаппен 2026 йилда «24 соат Нюрбургринг» афсонавий пойгасида ўзининг шахсий «Verstappen Racing» жамоаси таркибида иштирок этишини расман тасдиқлади.

Пойгачи ушбу нуфузли марафон учун Mercedes-AMG GT3 автомобилни танлади. Ферстаппен билан биргаликда экипаж таркибига тажрибали пойгачилар — Лукас Ауэр, Жюль Гюнон ва Даниэл Хункаделя кирди. Жамоа «Mercedes-AMG Team Verstappen Racing» номи остида, Red Bull ҳомийлигида мусобақалашади.

  • Тайёргарлик: Ферстаппен 21 март куни Нюрбургрингда бўлиб ўтадиган квалификация босқичида иштирок этади.
  • Асосий марафон: «24 соат Нюрбургринг» мусобақаси 2026 йил 14—17 май кунлари бўлиб ўтади.

Шунингдек, манбаларга кўра, агар тақвимда ўзгаришлар юз берса (масалан, Саудия Арабистони Гран-приси бекор қилинса), Макс апрель ойи ўрталарида (18—19 апрель) Нюрбургрингдаги навбатдаги босқичда ҳам қатнашиши мумкин.

Ферстаппен ўз интервьюларида «Шимолий ҳалқа»да (Nordschleife) ғолиб бўлиш унинг орзуси эканлигини ва у ерда электромоторсиз, максимал тезликда пойга қилиш имкониятидан хурсандлигини таъкидлаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг