Расман: Футзал спорт тури ёзги Олимпия ўйинларига киритилди
Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Олимпия
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси берган маълумотга кўра 2026 йил 31 октябрдан 13 ноябргача Сенегал пойтахти Дакар шаҳрида IV Ёзги Ўсмирлар Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади.
Халқаро Олимпия Қўмитаси ташкилотчилар томонидан тавсия этилган спорт турларини кўриб чиқди ва рўйхатни тасдиқлади. Футзал спорт тури Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олди.
Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси Дакар-2026 Олимпиадасида сув спорти турлари, камондан отиш, енгил атлетика, бадминтон, баскетбол, бокс, спорт рақси, велоспорт, от спорти, қиличбозлик, футзал, гимнастика, гандбол, дзюдо, эшкак эшиш турлари, регби, скейтборд, стол тенниси, таеквандо, триатлон, волейбол, спорт курашлари ҳамда ушу спорт турларидан қатнашишни режалаштирган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист