Белбоғли кураш бўйича Жаҳон ва Осиё чемпионатлари олдидан матбуот анжумани ўтказилди
Чемпионатларда 30 га яқин давлатнинг энг кучли полвонлари ғолиблик учун баҳс олиб боради.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Kurash Uzbekistan
Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида 9–14-июн кунлари бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳамда катталар ўртасидаги Осиё чемпионати олдидан оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ва спорт жамоатчилиги иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Фарғона вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимов, катталар миллий терма жамоаси бош мураббийи Шавкат Мирзақулов ва ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Баҳтиёр Тург‘унпо‘латов иштирок этиб, мусобақаларнинг ташкилий жиҳатлари ҳамда кутилган натижалар ҳақида маълумот бердилар.
Чемпионатларда 30 га яқин давлатнинг энг кучли полвонлари ғолиблик учун баҳс олиб боради.
Иброҳим Жалолов
Редактор