locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Президент олимпидаси»да фаолият олиб борган волонтёрлар тақдирланди

Ёш спорт лидерлари дастуридан 200 нафар волонтёр фаолият олиб борди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Президент олимпидаси»да фаолият олиб борган волонтёрлар тақдирланди
Фото: Olympic.uz

24-ноябрь – 3-декабр кунлари бўлиб ўтган “Президент Олимпиадаси” мусобақаларининг юқори савияда ташкил этилишида волонтёрлар хизматининг ҳиссаси беқиёс бўлди. Бугун ўтган “Вазир ва ёшлар учрашуви” тадбирида Спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Қасимов мазкур мусобақа давомида самарали фаолият олиб борган кўнгиллилар жамоасига миннатдорчилик билдирди.

Тадбирда расмийлар юртимизда жадал ривожланаётган волонтёрлик ҳаракати нуфузли спорт ва оммавий тадбирларни юқори савияда ўтказишда муҳим ўрин тутаётганини, улар доимо спорт мусобақаларининг ажралмас қисми бўлиб келаётганини алоҳида таъкидладилар. Қайд этиш жоиз, мусобақада Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Ёш спорт лидерлари дастуридан 200 нафар волонтёр фаолият олиб борди.

Шу тариқа, “Президент Олимпиадаси” доирасида ишлаган кўнгиллилар нафақат мусобақаларнинг муваффақиятли ўтишига, балки мамлакaтимизда спорт маданияти ва фуқаролик фаоллигини юксалтиришга ҳам муносиб ҳисса қўшгани эътироф этилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг