Президент Олимпиадаси олдида спорт курашлари бўйича қуръа ташлаш бошланди
Бу эса мусобақаларнинг шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлашга хизмат қилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Президент Олимпиадаси доирасида ўтказиладиган спорт курашлари мусобақаларига тайёргарлик ишлари жадал давом этмоқда. Бугун Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёргарлик марказида мазкур йўналиш бўйича иштирокчи спортчилар ўртасида қуръа ташлаш жараёни бошланди.
Тадбирда республиканинг турли ҳудудларидан сараланган иқтидорли ёш спортчилар, мураббийлар ҳамда ҳакамлар ҳайъати иштирок этди. Қуръа натижаларига кўра, спортчилар беллашувларнинг дастлабки жуфтликлари бўйича тақсимланди.
Бу эса мусобақаларнинг шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлашга хизмат қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист