Превю. «Андижон» – «Навбахор»
Жамоалар миллий чемпионатида шу кунга қадар 58 марта куч синашишган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Андижон ПФК
Андижондаги “Бобур Арена”да яна катта футбол оқшоми. “Бургутлар” ўз уйида Наманганнинг “Навбахор” жамоасини қабул қилади.
Ҳар доим ушбу клублар иштирокидаги ўйин алоҳида мавзуга айланган.
Ўтган йили биринчи даврада Наманганда бўлиб ўтган баҳс 2:2 ҳисобида якунланган. Иккинчи даврадаги ўйинда эса “Навбахор” меҳмонда 0:1 ҳисобига ғалаба қозонган.
Жамоалар миллий чемпионатида шу кунга қадар 58 марта куч синашишган. “Андижон”да 13, “Навбахор”да 28 ғалаба бор. 17 учрашув дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати 59\83 наманганликлар фойдасига.
Розикжон Султонмуродов
Журналист