Паризод Абдукаримова Осиё чемпионатининг икки карра бронза медали соҳиби бўлди
50 метрга чалқанча сузиш финалида у 29.85 сония натижа билан учинчи ўринни эгаллади ва мусобақадаги иккинчи бронза медални қўлга киритди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: suv sporti
Паризод Абдукаримова Осиё чемпионатининг икки карра бронза медали соҳиби бўлди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Паризод Абдукаримова Бангкокда (Таиланд) ўтказилаётган сув спорти турлари бўйича ёш гуруҳлари ўртасидаги Осиё чемпионатида яна бир медални қўлга киритди.
50 метрга чалқанча сузиш финалида у 29.85 сония натижа билан учинчи ўринни эгаллади ва мусобақадаги иккинчи бронза медални қўлга киритди.
50 м. чалқанча
"A" гуруҳи
1-ўрин - Chelsea Alexandra (Индонезия) - 29.57
2-ўрин - Дарья Чеснокова (Қозоғистон) - 29.78
3-ўрин - Паризод Абдукаримова (Ўзбекистон) - 29.85
"Uzbekistan Aquatics" федерацияси Паризод Абдукаримовани табриклайди ва унга халқаро майдонда янги ғалабалар тилайди!
Иброҳим Жалолов
Редактор