Пара велоспортчиларимиз Таиланддаги халқаро мусобақаларда иштирок этади
5-7 декабрь кунлари Таиланднинг Накхонратчасима шаҳрида пара велоспортнинг трек ва шоссе йўналишлари бўйича "Korat Cup" халқаро мусобақаси ўтказилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: Para Olimpiyada
5-7 декабрь кунлари Таиланднинг Накхонратчасима шаҳрида пара велоспортнинг трек ва шоссе йўналишлари бўйича "Korat Cup" халқаро мусобақаси ўтказилади.
Мусобақанинг дастлабки икки кунида трек йўналишидаги баҳслар ташкил этилса, 7 декабрь куни шоссе пойгаси бўлиб ўтади.
Беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этади:
Аброр Иброимов (C4)
Азиз Атахўжаев (T1)
Азизхўжа Олимхўжаев (C2)
Бобур Тоштемиров (C3)
Боймурод Явқочев (C5)
Бунёд Ҳайтмуҳаммедов (C1)
Жасур Илҳамов (T2)
Камола Нуруллаева (C4)
Маржона Пардабоева (T1)
Шаҳноза Ҳакимова (C5)
Рухшона Ёқуббоева (C3)
Фотима Хайдарова (T2)
Покиза Аҳмадбекова (H1).
Иброҳим Жалолов
Редактор