locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пара тоғ чангиси: 3 нафар вакилларимиз Осиё чемпионатида совриндор бўлди!

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Пара тоғ чангиси: 3 нафар вакилларимиз Осиё чемпионатида совриндор бўлди!
PHOTO: Telegram

Хабар берганимиздек, пара тоғ чангичиларимиз шу кунларда Япониянинг Нодзаваонсен шаҳрида ўтказилаётган Осиё кубогида иштирок этмоқда.

Эътиборлиси, 140 ва 25 метр масофага ўтказилган слалом ҳамда гигант слалом баҳсларида қатнашган 3 нафар вакилларимиз қитъа биринчилигида шоҳсупага кўтарилди:

Асель Турдимуратова (LW6/8-2 класс)- кумуш (слалом 140 м)
Асель Турдимуратова (LW6/8-2 класс) - бронза (гигант слалом 250 м)
Юлдуз Маҳмудова (LW2 класс) - бронза (слалом 140 м)
Фирдавс Худоятов (LW4 класс) - бронза (гигант слалом 250 м)

Маълумот учун, мазкур мусобақа спортчиларга 2026-йил Италияда бўлиб ўтадиган қишки Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритиш учун муҳим рейтинг очколарини тақдим этади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг