locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пара таэквондочиларимизнинг Рим Гран-присида иштирок этадиган таркиби маълум

Италия пойтахти Рим шаҳрида жойлашган "Foro Italico" мажмуаси 30-май - 5-июн кунлари оралиғида пара таэквондо бўйича нуфузли халқаро турнир — Рим Гран-присига мезбонлик қилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Пара таэквондочиларимизнинг Рим Гран-присида иштирок этадиган таркиби маълум
photo: taekvando Uzbekistan

Италия пойтахти Рим шаҳрида жойлашган "Foro Italico" мажмуаси 30-май - 5-июн кунлари оралиғида пара таэквондо бўйича нуфузли халқаро турнир — Рим Гран-присига мезбонлик қилади.

Қимматли рейтинг очколари ўйналадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам катта таркибда иштирок этади.

Мураббийлар штаби қарорига кўра, қуйидаги спортчилар Рим Гран-присида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади:

Зухриддин Тоҳиров (-63 кг)
Қудрат Ҳайдаров (-63 кг)
Жавоҳир Алиқулов (-70 кг)
Қудрат Муҳаммадиев (-80 кг)
Асад Тоштемиров (+80 кг)
Асадбек Анваров (+80 кг)
Қизлархон Исомиддинова (-47 кг)
Карамт Рустамова (-52 кг)
Умида Мамаражабова (-52 кг)
Карима Мелиқўзиева (-57 кг)
Розия Эргашева (-65 кг)
Карамт Қосимова (-65 кг)
Гулжаной Наимова (+65 кг)
Сўғдийона Нормўминова (+65 кг).


Мусобақа доирасидаги беллашувлар 4-июн куни ўтказилади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг