Пара таэквондо: WT Президенти кубогида 8 та медаль қўлга киритилди
Покистоннинг Лаҳор шаҳрида ўтказилган пара таэквондо бўйича "World Taekwondo President’s Cup – Asia" халқаро мусобақасида вакилларимиз муносиб иштирок этишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: taekvando Uzbekistan
Покистоннинг Лаҳор шаҳрида ўтказилган пара таэквондо бўйича "World Taekwondo President’s Cup – Asia" халқаро мусобақасида вакилларимиз муносиб иштирок этишди. 15 та мамлакатдан 100 нафарга яқин пара атлетлар қатнашган мазкур мусобақада пара таэквондочиларимиз томонидан 1 та олтин, 3 та кумуш ҳамда 4 та бронза медаллари қўлга киритилди.
Олтин:
Каромат Рустамова (-52 кг).
Кумуш:
Мадина Мусинова (-47 кг)
Умида Мамаражабова (-52 кг)
Зулфия Бикбулатова (-65 кг).
Бронза:
Фаёз Валижонов (-58 кг)
Қудрат Ҳайдаров (-63 кг)
Зухриддин Тоҳиров (-63 кг)
Умаржон Мўйдинов (+80 кг).
Шунингдек, турнир якунида Каромат Рустамова энг яхши аёл спортчи номинациясида ғолиб деб топилди. Терма жамоамиз эса умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.
Иброҳим Жалолов
Редактор