locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пара шахмат ва шашка бўйича жорий йилги Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди

Қадимий Бухоро шаҳри 13-20-ноябр кунлари пара шахмат, 23-30-ноябр кунлари эса пара шашка бўйича мамлакат биринчилигига мезбонлик қилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Пара шахмат ва шашка бўйича жорий йилги Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди
Photo: Para Olimpiyada

Қадимий Бухоро шаҳри 13-20-ноябр кунлари пара шахмат, 23-30-ноябр кунлари эса пара шашка бўйича мамлакат биринчилигига мезбонлик қилди.

Рапид йўналишида ташкил этилган пара шахмат беллашувларида 9 та вилоятдан 80 нафардан ортиқ спортчилар ўзаро баҳс олиб боришди. Мусобақада Наманган вилояти спортчилари етакчилик қилишди.

Пара шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати, медаллар жамғариш рейтинги:

1 Наманган
2 Самарқанд
3 Бухоро.

Пара шашка баҳсларида эса олтита вилоятнинг 60 нафар спортчилари иштирок этишди. Якунда Тошкент шаҳри вакиллари умумжамоа ҳисобида тенгсиз бўлишди.

Пара шашка бўйича Ўзбекистон чемпионати, медаллар жамғариш рейтинги:

1 Тошкент шаҳри
2 Самарқанд
3 Бухоро.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг