Пара пауэрлифтинг: куннинг иккинчи қисмида яна 13 та медал қўлга киритилди, уларнинг 7 таси олтин!
Ўзбекистон пара пауэрлифтинг терма жамоаси учун V ёшлар пара Осиё ўйинларининг иккинчи куни беллашувлари юқори нотада ниҳоясига етди.
Вакилларимиз куннинг иккинчи ярмида яна 7 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медалларини ҳисобимизга қўшиб қўйишди.
Олтин:
86 кг: Ойшажон Ражаббоева (ўсмирлар, 65 кг натижа)
73 кг: Гулюз Неъматуллаева (ёшлар, 105 кг натижа)
79 кг: Турсуной Турсунбоева (ёшлар, 90 кг натижа)
80 кг: Элбек Фарходов (ўсмирлар, 170 кг натижа)
80 кг: Муҳаммадозиз Абдурашидов (ёшлар, 148 кг натижа)
88 кг: Азизбек Пердебаев (ўсмирлар, 155 кг натижа)
88 кг: Умиджон Арзиматов (ёшлар, 158 кг натижа).
Кумуш:
73 кг: Озода Болтабоева (ёшлар, 90 кг натижа)
79 кг: Фотима Ражаббоева (ўсмирлар, 65 кг натижа)
73 кг: Ферузахон Орифжонова (ўсмирлар, 50 кг натижа)
97 кг: Хожиакбар Ўроқов (ўсмирлар, 150 кг натижа)
97 кг: Хусниддин Усмонжонов (ёшлар, 177 кг натижа).
Бронза:
73 кг: Гулсанам Абдумаликова (ўсмирлар, 45 кг натижа).