Пара камондан отиш. Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
Жорий йилнинг 30-июн — 7-июль кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида камондан отиш бўйича Осиё чемпионати ташкил этилади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этади.
Айни дамда термамиз Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказидаги спорт базасида кунига икки маҳалдан машғулотларни олиб бормоқда.
Энг сўнгги хабар ва янгиликларни sports24.uz сайти орқали кузатиб боринг.
Иброҳим Жалолов
Редактор