Пара енгил атлетикачиларимиз иштирокидаги Работ Гран-приси ниҳоясига етди
23-25-апрель кунлари Марокашнинг Работ шаҳрида пара енгил атлетика бўйича халқаро Гран-при мусобақаси бўлиб ўтди.
Дунёнинг 57 та мамлакатида 500 нафарга яқин атлетлар, жумладан, терма жамоамиз аъзолари ҳам иштирок этишди. Уч кун давом этган мусобақада вакилларимиз 2 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза, жами 12 та медалга эга чиқишди.
Олтин:
Омадбек Хасанов (T46, 100 м)
Омадбек Хасанов (T46, узунликка сакраш).
Кумуш:
Ислом Элмуродов (F33, найза улоқтириш)
Хусния Олимжонова (T12, узунликка сакраш)
Рокия Мусинова (F57, ядро улоқтириш)
Рокия Мусинова (F57, диск улоқтириш).
Бронза:
Севинчбек Хусанов (T12, узунликка сакраш)
Абдулазиз Абдухакимов (F32, булава улоқтириш)
Хусниддин Норбеков (F35, ядро улоқтириш)
Ҳикматилло Мамарозиқов (F46, ядро улоқтириш)
Гулнора Тўйчиева (T11, узунликка сакраш)
Хусния Олимжонова (T12, 400 м).