Пара дзюдочиларимиз Жаҳон чемпионатига жўнаб кетишди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
Жорий йилнинг 12-16 май кунлари қўшни Қозоғистоннинг Остана шаҳрида пара дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилади.
Ушбу нуфузли мусобақада иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Қозоғистон пойтахти томон йўл олди. Таъкидлаш лозимки, бу сафарги дунё биринчилигида 18 нафар пара дзюдочи юртимиз шарафини ҳимоя қилиши режалаштирилган.
Бўлажак мусобақада вакилларимизга омад тилаймиз! Пара дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати тафсилотларини sports24.uz орқали таништириб борамиз.
Иброҳим Жалолов
Редактор