Пара дзюдо бўйича Ўзбекистон кубогига старт берилди
Ўзбекистон кубоги беллашувлари эртага ниҳоясига етади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: ParalympicUz
Бугундан пойтахтимиздаги Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида пара дзюдо бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари старт олди.
Беллашувларда Республикамизнинг барча ҳудудларидан жами 300 нафарга яқин атлетлар иштирок этмоқда.
Мусобақанинг илк кунида ёш пара дзюдо усталари иккита класс тоифаларида 20 дан ортиқ вазн тоифалари бўйича ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Ўзбекистон кубоги беллашувлари эртага ниҳоясига етади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист