Пара дзюдо бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари старт олди
Мусобақанинг илк кунида ёш пара дзюдо усталари иккита класс тоифаларида 20 дан ортиқ вазн тоифалари бўйича ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Редактор
photo: Dzyudo Uzbekistan
Бугундан пойтахтимиздаги Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида пара дзюдо бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари старт олди. Беллашувларда Республикамизнинг барча ҳудудларидан жами 300 нафарга яқин атлетлар иштирок этмоқда.
Мусобақанинг илк кунида ёш пара дзюдо усталари иккита класс тоифаларида 20 дан ортиқ вазн тоифалари бўйича ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Ўзбекистон кубоги беллашувлари эртага ниҳоясига етади.