Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган Осиё кубоги тантанали очилди
Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида кураш бўйича Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган V Халқаро Осиё кубогининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов, вилоят прокурори ва кураш федерацияси раиси Мурадхон Аҳмедов, Ўзбекистон кураш федерацияси раиси ўринбосари Уйғун Умаров ҳамда Халқаро кураш ассоциацияси техник директори Рави Капур иштирок этди.
Маросимда сўз олган вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов юртимизда кураш спортига қаратилаётган эътибор туфайли унинг халқаро миқёсда тобора оммалашиб бораётганини таъкидлаб, мусобақани расман очиқ деб эълон қилди ҳамда барча полвонларга муваффақият тилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист