Қозоғистон волейбол федерацияси вакилининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди
Қозоғистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Арман Кабесов Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф давомида унга Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Жамшид Файзиев ҳамроҳлик қилди. Биринчи бўлиб Спорт вазирлигининг Спорт вазири маслаҳатчиси Мўминжонов Шарифжон Фузайлович ҳам учрашиб, спорт алоқаларини кенгайтириш, қўшма лойиҳалар ва тажриба алмашиш йўналишлари бўйича фикр алмашди. Шунингдек, меҳмон вазирликнинг Спорт мактаблари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими Раҳматхўжаев Музаффархўжа Юнусхонович билан учрашиб, икки давлат ўртасида волейболни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон давлат спорт академиясининг раҳбари Турсуналиев Илҳомжон Аҳмедович билан ҳам мажлис ўтказилиб, давлатларда спортни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Делегация ташрифи доирасида Олимпия шаҳарчасига ҳам борилиб, волейбол спорти учун яратилган замонавий шароитлар, спорт заллари ва инфратузилма билан яқиндан танишилди. Шундан сўнг делегация “Бешқозон” ош марказида миллий таомлардан баҳраманд бўлди. Кейинчалик Кабесов “Ички ишлар органлари тарихи” музейида бўлиб, музей фаолияти ва экспозицияси билан танишди.
Учрашув якунида икки мамлакат федерациялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу меморандум волейболни ривожлантириш, ўқув-машғулот дастурларини такомиллаштириш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишни назарда тутади. Ташриф дўстона муҳитда якунланиб, Ўзбекистон волейбол федерацияси меҳмонга эсдалик совғалари, жумладан миллий чопон ва доппи тақдим этилди.