locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қозоғистон Республикаси Кубоги-2025 халқаро турнири давом этмоқда

Ҳар бир гуруҳда 12 нафардан иштирокчи қатнашмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қозоғистон Республикаси Кубоги-2025 халқаро турнири давом этмоқда
Фото: Chess Uzbekistan

Жорий йилнинг, 2–12-декабрь кунлари Олмаота шаҳрида шахмат бўйича “Қозоғистон Республикаси Кубоги-2025” халқаро мусобақаси ўтказилмоқда.

Турнирда 8 та мамлакатдан 24 нафар шахматчи иштирок этмоқда. Мусобақа эркаклар ва аёллар йўналишида икки гуруҳда ташкил этилган бўлиб, ҳар бир гуруҳда 12 нафардан иштирокчи қатнашмоқда.

Аёллар гуруҳида Ўзбекистон шарафини аёллар халқаро гроссмейстери ҳамюртимиз Афруза Ҳамдамова (рейтинги 2403) ҳимоя қилмоқда.

7-турнинг якунларига кўра, Афруза Ҳамдамова 4,5 очко билан 4-ўринда бормоқда. Ўзбекистонлик шахматчи Султонбек Зейнеп ва Холявко Марияни мағлуб этган.

Шунингдек, Афруза Ҳамдамова Мкртчян Мариям (Арманистон), Каирбекова Амина (Қозоғистон), Нургалиева Зарина (Қозоғистон), Бивол Алина (FIDE) ва Мунгунтуул Батхуайг (Монголия) билан дуранг натижа қайд этди.

Аёллар гуруҳи бўйича 7-турдан кейинги ҳолат:

1. Мкртчян Мариям — 5 очко
2. Мунгунтуул Батхуайг — 5 очко
3. Бивол Алина — 4,5 очко
4. Ҳамдамова Афруза — 4,5 очко
5. Каирбекова Амина — 4 очко
6. Курмангалиева Лия — 4 очко
7. Серикбай Ассель — 3,5 очко
8. Нургалиева Зарина — 3 очко
9. Люцингер Ирэн — 3 очко
10. Султонбек Зейнеп — 2 очко
11. Калдарова Аяулим — 2 очко
12. Холявко Мария — 1,5 очко

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг