Озарбайжон Миллий Паралимпия қўмитаси билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди
Учрашув давомида томонлар мамлакатлардаги Паралимпия ҳаракатининг айни дамдаги ривожланиш босқичлари ҳақида маълумот алмашишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: Para Olimpiyada
Озарбайжон Миллий Паралимпия қўмитаси ишчи гуруҳи расмий ташриф билан Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитасида бўлди.
Икки томонлама учрашувда Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси ўринбосари Ҳикмат Тошматов, раиси маслаҳатчиси Мардонбек Давронов, Озарбайжон Миллий Паралимпия қўмитаси Бош котиби Тўғрул Раҳимов ҳамда ушбу ташкилотнинг бошқа мутасаддилари иштирок этишди.
Учрашув давомида томонлар мамлакатлардаги Паралимпия ҳаракатининг айни дамдаги ривожланиш босқичлари ҳақида маълумот алмашишди. Шунингдек, келгусида бир қатор спорт турлари бўйича ҳамкорликда ўқув-машғулот йиғинлари ва кичик мусобақалар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Иброҳим Жалолов
Редактор