Отабек Умаров: «VIII Тошкент халқаро марафонида иштирок этган ва уни юқори савияда ташкил этишда хизмат қилганларга миннатдорчилик билдирамиз»
Бугун Тошкентда ўтказилган VIII Тошкент халқаро марафони юқори савияда ташкил этилди. Анъанага айланаётган мазкур нуфузли спорт байрамининг муваффақиятли ўтишида кўплаб ташкилот ва мутасаддиларнинг ҳиссаси муносиб бўлди.
Хусусан, МОҚ раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров ушбу тадбир юқори савияда ўтказилгани борасида фикрларини билдириб ўтди:
«Бу йилги мусобақа ҳар йилгидан ҳам юқори савияда ўтказилди. Бунда фаол иштирок этган Спорт вазирлиги, мамлакат енгил атлетика федерацияси ва ҳомийларга, юқори даражадаги ташкилий ишларга ёрдам берган мамлакат триатлон федерацияси раиси Виктор Махмудов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига, баҳсларнинг хавфсиз ўтишидаги ёрдами учун Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия қўмондонлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда бошқа давлат ва ҳукумат идораларига, шунингдек, мусобақа давомида фидокорона хизмат қилган ҳакамлар ва волонтёрлар жамоасига, уни кенг ёритишда хизмат қилган оммавий ахборот воситалари ходимларига самимий миннатдорчилик изҳор этаман.
Ушбу ҳамжиҳатлик ва юқори масъулият сабаб марафон чинaкам спорт байрамига айланди ва иштирокчилар ҳамда меҳмонларда унутилмас таассурот қолдирди».