От спортининг учкураш йўналиши бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди
Беллашувларда Тошкент, Қашқадарё, Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларидан етакчи жамоалар иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Бухоро шаҳрида жойлашган Миллий гвардия Чавандозлар мактаби майдонида спорт устаси Мамажон Исмоилов хотирасига бағишланган от спортининг учкураш йўналиши бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Беллашувларда Тошкент, Қашқадарё, Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларидан етакчи жамоалар иштирок этди.
Мусобақа давомида спортчилар уч кураш — дрессаге, кросс ва тўсиқлардан сакраш бўйича маҳорат синовидан ўтишди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист