От спортининг от юрттириш (виездка) йўналиши бўйича Тошкент шаҳар чемпионати
17-март куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби ҳудудида от спортининг от юрттириш (виездка) йўналиши бўйича Тошкент шаҳар чемпионати бўлиб ўтди.
Мусобақа юқори даражадаги аниқлик, диққат ва чавандоз ҳамда от ўртасидаги уйғунлик муҳитида ўтди. Дастурда катталар тоифалари билан бир қаторда ёш спортчилар учун ҳам беллашувлар ўрин олди. Иштирокчилар ўзларининг аниқлик техникаси ва тайёргарлик даражасини намойиш этдилар.
Мусобақа натижалари:
1. Катта соврин
1-ўрин — Шевцова Алина — Замперони
2. Кичик соврин
1-ўрин — Шевцова Алина — Носито Де Мюз
2-ўрин — Абдуллаева Феруза — Пассаж
3-ўрин — Шевцова Алина — Спекулятиус
3. Кичик совринда иштирок этмаган отлар (“Шахсий соврин. Ўсмирлар”)
1-ўрин — Деревянко Алена — Пикассо
2-ўрин — Цой Светлана — Куадро Жи
3-ўрин — Абдуллаева Феруза — Лидия
4. Бошловчи отлар (“Жамоавий соврин. Болалар”)
1-ўрин — Рахматуллаева Ксения — Делвис Хит
2-ўрин — Нуритдинов Феликс — Прада
3-ўрин — Павлива Яна — Вардеана Гут Жи
5. Дастлабки соврин Б. Ўсмирлар
1-ўрин — Панова Арина — Сенатор
2-ўрин — Бутовченко Ума София — Моншоф Ред Даймонд
3-ўрин — Абдуллаева Айлн — Алон
6. Дастлабки соврин Б. Болалар
1-ўрин — Шаймарданова Соғдиана — Лаяна
2-ўрин — Ахмедова Соғдиана — Эштон Валлей
3-ўрин — Иванова Ева — Акдам