От спорти. Владимир Туганов БААда ўтаётган тўрт юлдузли турнирда совринли ўринлардан жой олди
Абу-Дабидаги мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Ot sporti Uzbekistan
Владимир Туганов БААда ўтаётган тўрт юлдузли турнирда совринли ўринлардан жой олди, Акбар Шарипов эса ёш спортчилар ўртасидаги баҳсларда икки бронза медалини қўлга киритди.
Абу-Даби шаҳрида от спортнинг тўсиқлардан сакраш йўналиши бўйича халқаро мусобақа — Al Shira International Horse Show бўлиб ўтмоқда. Турнир доирасида CSI4-W Жаҳон кубоги босқичи*, шунингдек, икки юлдузли мусобақалар ва ёш спортчилар учун алоҳида баҳслар ташкил этилган. Мусобақада дунёнинг энг кучли конкур спортчилари иштирок этмоқда.
Абу-Дабидаги мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда.
Иброҳим Жалолов
Редактор