locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

От спорти. Уч кураш (eventing) йўналиши бўйича FEI Eventing Challenge World 2025 халқаро мусобақаси ўз якунига етди

Ғолиб ва совриндорлар FEI стандартларига мувофиқ диплом, медаллар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
От спорти. Уч кураш (eventing) йўналиши бўйича FEI Eventing Challenge World 2025 халқаро мусобақаси ўз якунига етди
photo: Ot sporti Uzbekistan

2025 йил 15–16 ноябр кунлари от спортинг уч кураш (eventing) йўналиши бўйича FEI Eventing Challenge World 2025 халқаро мусобақаси юқори ташкилотчилик даражасида ўтказилиб, ўз якунига етди. Мусобақа давомида иштирокчилар FEI талабларига тўлиқ мос равишда чиқиш қилиб, юқори маҳорат, интизом ва спорт маданиятини намойиш этдилар.

Мусобақа натижаларига кўра совриндорлар қуйидагича аниқланган:
1-ўрин: Абдуллаев Мариф — Ёдгор Шер
2-ўрин: Абдураҳмонова Маддина — Гудмен Жи
3-ўрин: Садикова Алиса — Гарпус

Ғолиб ва совриндорлар FEI стандартларига мувофиқ диплом, медаллар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ташкилотчилар томонидан барча иштирокчилар, тренерлар, ҳакамлар ҳайъати, волонтёрлар ҳамда мусобақанинг муваффақиятли ўтказилишига ҳисса қўшган барча ҳамкорларга миннатдорчилик билдиради.

Шунингдек, 2026 йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги FEI Eventing Challenge мусобақаси учун тайёргарлик жараёнлари бошланганини маълум қиламиз. Келгуси йилдаги мусобақаларда барча спортчиларга улкан омад, куч-ғайрат ва юксак натижалар тилаб қоламиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг