От спорти. Тошкент Жаҳон кубоги саралаш босқичи иштирокчиларини кутиб олишда давом этмоқда
Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган от спорти бўйича Жаҳон кубоги саралаш босқичи учун халқаро иштирокчилар келиши давом этмоқда.
Аввалроқ шаҳарга Қозоғистондан меҳмонлар етиб келган бўлса, бугун биз Миср вакилларини кутиб олдик.
Тошкентга етиб келишди:
— мураббий Мохамед Фатхи Элбасиуни
— чавандоз Яссин Мохамед
Иштирокчилар нуфузли халқаро мусобақада қатнашиш учун босқичма-босқич етиб келмоқда ва олдинда дунёнинг энг кучли спортчилари билан яна кўплаб учрашувлар бизни кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 23-апрелдан 3-майга қадар Тошкент шаҳридаги Universal Horses Stable от спорт мажмуасида Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа FEI — Халқаро от спорти федерацияси томонидан тасдиқланган.
Биз спортчилар келишини кузатишда давом этамиз ва сизларни ҳар бир иштирокчи билан таништириб борамиз.