locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

От спорти. Франциялик мураббий Ўзбекистонга келди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
От спорти. Франциялик мураббий Ўзбекистонга келди
PHOTO: Telegram

Франциядан тажрибали мураббий Оливье Бийон Ўзбекистонни зиёрат қилиб, от спорти бўйича билими ва тажрибаларини баҳам кўрди

2025 йил 10 май куни Франциядан келган тажрибали от спорти мураббийи, айниқса (тўсиқлардан сакраш соҳасида) Ўзбекистонга ташриф буюрди. Унинг асосий мақсади, Ўзбекистоннинг от спортни ривожлантиришга ҳисса қўшиш ва келажак авлодларга ўзининг билим ва кўникмаларини ўргатиш эди.

Оливье Бийоннинг ташрифи Миллий Гвардия от спорти олий маҳорати мактабида бўлиб ўтди. Ташриф давомида мураббий мактаб шогирдлари ва тренерлари билан учрашди, уларга илғор тайёрлов усуллари, замонавий тренинг методлари ва муваффақиятли спортчиларни тайёрлаш бўйича ўз тажрибаларини баҳам кўрди. Унинг халқаро мусобақалардаги кенг тажрибаси, ўзбек спортчилари тайёргарлигини янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Ушбу ташриф, Ўзбекистондаги от спортни янада ривожлантириш ва спортчиларга халқаро даражадаги тайёрлов имкониятларини яратиш йўлида муҳим қадамдир. Франциялик мураббий, ўз билимларини ўргатишдан мамнун эканлигини ва Ўзбекистонда от спортнинг ривожланишига кўпроқ ҳисса қўшишни давом эттиришни истаганини билдирди.

Бу тажриба алмашинуви Ўзбекистоннинг от спорти соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва келажакдаги спортчилар учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилади

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг