От спорти бўйича тўсиқлардан сакраш тури — FEI Jumping World Challenge 2025 мусобақасининг 1-босқичи якунланди.
От спорти бўйича тўсиқлардан сакраш тури — FEI Jumping World Challenge 2025 мусобақасининг 1-босқичи якунланди.
Жаҳон от спорти федерацияси (FEI) томонидан ташкил этилган мазкур мусобақа чавандозлар маҳоратларини халқаро стандартлар асосида баҳолаш ва тажриба алмашиш мақсадида ўтказилади. Биринчи босқич доирасида спортчилар учта тоифадаги — “A”, “B” ва “C” категорияларида беллашдилар.
Маршрут №1: Категория “A” (120–130 см)
1-ўрин — Розмухамедов Бекзод (от: Акдариус)
2-ўрин — Абдураҳмонов Ильёсбек (от: King Cornet)
3-ўрин — Мамадалиев Дилшодбек (от: Sweet and Sour)
Маршрут №2: Категория “B” (110–120 см)
1-ўрин — Сигидина Анна (от: Элис G)
2-ўрин — Розмухамедов Бекзод (от: Навруз)
3-ўрин — Тоҳиржонов Лочинбек (от: Каскад UJC)
Маршрут №3: Категория “C” (100–110 см)
1-ўрин — Абдурашидов Шавкат (от: Narletta A.V.)
2-ўрин — Жураев Журабек (от: Columbo)
3-ўрин — Алпамишев Феруз (от: Рубин)
Мазкур босқичда иштирок этган барча чавандозлар ва мураббийлар мусобақанинг юқори савияда ўтишига ўз ҳиссаларини қўшдилар. Спортчилар техник маҳорат, аниқлик ва жамоавий руҳни намоён этдилар.
FEI Jumping World Challenge 2025 мусобақасининг 2-босқичига тайёргарлик ишлари 13-14 ноябр кунлари бўлиб ўтади.