От спорти. Баҳрайн. Уч нафар чавандозимиз шахсий совринлар босқичига йўл олишга муваффақ бўлди
25 октябр куни отлар кўриги (ветеринария инспекцияси) ўтказилади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Ot sporti Uzbekistan
2025 йил 22–27 октябр кунлари Баҳрайннинг Манама шаҳрида 3-ўсмирлар Осиё ўйинлари доирасида от спортинг тўсиқлардан сакраш (show-jumping) йўналиши бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон шарафини ушбу мусобақада қуйидаги чавандозлар ҳимоя қилмоқдалар:
Валижонов Бобуржон
Шарипов Акбар
Шокиров Дилшод
Давронбеков Фирдавсбек
25 октябр куни отлар кўриги (ветеринария инспекцияси) ўтказилади. Уч нафар чавандозимиз шахсий совринлар босқичига йўл олишга муваффақ бўлди.
Финал беллашувлари 26 октябр куни бўлиб ўтади.
Ўзбекистон От спорти федерацияси барча спортчиларимизга муваффақият ва омад тилайди!
Иброҳим Жалолов
Редактор