locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

От спорти. Андижонда Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
От спорти. Андижонда Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди
PHOTO: Telegram

2025 йил 21–23 май кунлари Андижон вилоятида уч кураш спортнинг якка ва жамоавий йўналишлари бўйича кичик, ўсмир ва ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати муваффақиятли ташкил этилди. Мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан — Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро, Наманган, Фарғона, Андижон, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлардан юзлаб ёш спортчилар иштирок этди.

Мазкур чемпионат ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт орқали уларнинг жисмоний ва маънавий ривожланишига ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилди. Чемпионат давомида спортчилар ўз маҳоратлари ва тайёргарлик даражаларини намоён этиб, кўплаб ёрқин беллашувларга сабабчи бўлишди.

Мусобақа натижалари қуйидагича:

2 Узун формат A:
1-ўрин – Муҳаммадов Самандар (Mustang)
2-ўрин – Мирҳайдаров Беҳруз (Camaro)
3-ўрин – Буриев Асад (Cross)

2 Узун формат B:
1-ўрин – Зайцева Вероника (Goodman Ji)
2-ўрин – Собиржонов Сулаймон (Farishta)
3-ўрин – Қудратов Аббос (Aristokrat)

2 Қисқа формат:
1-ўрин – Абдураҳмонова Мадина (Jizel)
2-ўрин – Мамадалиев Дилшодбек (Orang Vayt)
3-ўрин – Аманов Султонхон (Navruz)

1 Интро:
1-ўрин – Азимов Равшан (Epika)
2-ўрин – Рўзиева Шаҳзода (Marta)
3-ўрин – Толибжонов Абдулазиз (Red 2)

Болалар категорияси C
1-ўрин – Содиқова Алиса (Garpus)
2-ўрин – Ёлдошев МуҳаммадЮсуф (Yangtse L)
3-ўрин – Исақов Нурмуҳаммад (Arsenal)

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг