От спорти. Абу-Даби шаҳрида нуфузли халқаро от спорти мусобақаси — CSI 5 юлдузли турнир давом этмоқда
Ўзбекистон терма жамоасига кейинги стартларда ҳам муваффақият ва омад тилаймиз.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Ot sporti Uzbekistan
Абу-Даби шаҳрида нуфузли халқаро от спорти мусобақаси — CSI 5 юлдузли турнир давом этмоқда.
Мусобақанинг дастлабки кунлариданоқ Ўзбекистон терма жамоаси юқори спорт тайёргарлиги ва барқарор натижалари билан ўзини муносиб тарзда намоён этмоқда. Чавандозларимиз халқаро майдонда ишонч билан чиқиш қилиб, мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.
Мусобақанинг иккинчи куни — 9-январь Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Қурбанов Бегзод CSI2* Гранд При дастурида муваффақиятли иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринни эгаллади. Ушбу натижа спортчининг юқори маҳорати ва пухта тайёргарлигидан далолат беради.
Олдинда 11-январь куни беллашувлар давом этади.
Ўзбекистон терма жамоасига кейинги стартларда ҳам муваффақият ва омад тилаймиз.
Иброҳим Жалолов
Редактор