От спорти. Абдурахмон Абдуллаев ҳамда Феруз Абдуллаев Хитойдаги турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади
2025-йил 2-дан 5-октябргача Хитой Халқ Республикасининг Танлин шаҳрида от спортнинг тўсиқлардан сакраш (show jumping) йўналиши бўйича йирик халқаро мусобақа бўлиб ўтади.
Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этади.
Юртимиз шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилади:
Абдурахмон Абдуллаев — Go for it B отида
Феруз Абдуллаев — Chicarito Conlouba отида
Мазкур халқаро мусобақа спортчиларимиз учун катта тажриба мактаби бўлиб, улар ўз маҳоратини халқаро майдонда намойиш этиш имкониятига эга бўладилар.
Мусобақа доирасида иштирокчиларига барча зарур шарт-шароитлар яратилган бўлиб, ташкилотчилар томонидан халқаро талаб ва меъёрларга тўлиқ риоя қилинади.
Спортчиларимизга ушбу масъулиятли беллашувда улкан зафар ва омад тилаймиз!