Осиё замонавий бешкураш чемпионатининг техник йиғилиши бўлиб ўтди
Йиғилишда Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси делегацияси иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: zamonaviy beshkurash
Осиё замонавий бешкураш чемпионатининг техник йиғилиши бўлиб ўтди.
Япониянинг Анжо шаҳрида Осиё замонавий бешкураш чемпионатининг расмий техник йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Бош котиб Абдулазиз Қодиров бошчилигидаги Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси делегацияси иштирок этди.
Йиғилишда турнирнинг ташкилотчилик масалалари, мусобақа регламенти, старт тартиблари ва бўлажак чемпионатнинг бошқа муҳим тафсилотлари муҳокама қилинди.
Бундай йиғилишларда иштирок этиш жамоамизнинг юқори даражадаги тайёргарлиги ва натижаларини таъминлашда муҳим роль ўйнайди.
Ўзбекистон замонавий бешкураши – ишонч билан олдинга интилинг!
Иброҳим Жалолов
Редактор