Осиё Кубоги-2026 саралаш учрашувларини қабул қилувчи давлатлар маълум
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
Аввалроқ, Индонезия давлати мезбонлик қилиши режалаштирилган футзал бўйича "Осиё кубоги-2026" турнирининг саралаш босқичи учун қур`а 26-июн санада бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.
Бугунги кунга келиб, иштирокчилар таркибида ўзгариш юз берган ва саралаш учрашувлар 20 - 24-сентябр кунлари бўлиб ўтиши тасдиқланди.
Шунингдек, ушбу босқич баҳсларига мезбонлик қиладиган давлатлар рўйхати ҳам маълум — Хитой, Қувайт, Қирғиз Республикаси, Малайзия, Мьянма, Саудия Арабистони, Тожикистон ва Таиланд.
Иброҳим Жалолов
Редактор