Осиё ўйинларига тайёргарликнинг сўнгги босқичи Тошкентда ўтказилмоқда
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: O'zbekiston Dzyudo Federatsiyasi
Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаларининг ўқув-машғулот йиғини пойтахтга кўчди.
Швейцариянинг Лозанна шаҳрида ташкил этилган халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этган терма жамоамиз Тошкентга қайтди ва Осиё ўйинларига тайёргарликнинг сўнгги босқичига киришди.
Маълумот учун, ХХ Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган дзюдо мусобақаси 29 сентябрь — 2 октябрь кунлари Нагоя шаҳридаги ўз бағрига 17 000 томошабинни сиғдира олувчи "Аичи Интернатионал Арена"да бўлиб ўтади.