locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Осиё ўйинлари: Марат Мавлонов кумуш медални қўлга киритди

Навбатдаги медаль қўлга киритилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Осиё ўйинлари: Марат Мавлонов кумуш медални қўлга киритди
Фото: Спорт вазирлиги

Япония мезбонлик қилаётган Айти-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларининг таэквондо баҳсларида Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобида навбатдаги кумуш медаль қайд этилди.

Қитъа биринчилигида ҳамюртимиз Марат Мавлонов шарафимизни муносиб ҳимоя қилиб, совриндорлар қаторидан жой олди.

Эркаклар ўртасида +80 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Мавлонов финал жангида Эрон вакили Ариан Салимига қарши даянгга чиқди.

Кескин ва муросасиз кечган баҳсда ватандошимиз кураш олиб бориб, мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг