Осиё чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон дзюдочилари таркиби маълум бўлди
Жорий йилнинг 25–28 апрел кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда қитъанинг деярли 30 та мамлакати спортчилари қаторида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этади.
Мусобақа дастурига кўра, 25–27 апрел кунлари индивидуал беллашувлар, 28 апрел куни эса жамоавий - аралаш (микст) йўналишидаги баҳслар ташкил этилади.
Ўзбекистон терма жамоасининг таркиби қуйидагича:
Эркаклар:
-60 кг: Баҳром Ботуров
-66 кг: Замахшари Бекмуродов
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-73 кг: Мардон Равшанов
-81 кг: Арслонбек Тожиев
-90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов
-90 кг: Нурбек Муртазаев
-100 кг: Рустам Шорахматов
+100 кг: Шоҳрух Баҳтиёров
Аёллар:
-48 кг: Ҳалима Қурбонова
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова
-52 кг: Суғдийона Рафқатова
-57 кг: Шукуржон Аминова
-63 кг: Мажрона Нуруллаева
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева
-70 кг: Ширинжон Йўлдошева
-78 кг: Мажрона Кучимова
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

