locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

OOK 46-Бош Ассамблеясига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

Тадбир кун тартибини OOK вакиллари билан мувофиқлаштириш бўйича аниқ вазифалар белгиланиб олинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
OOK 46-Бош Ассамблеясига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
Фото: Olympic.uz

Жорий йилнинг 26-январь куни Тошкент шаҳри Осиё Олимпия кенгашининг (OOK) 46-Бош Ассамблеясига мезбонлик қилади. Айни пайтда мазкур нуфузли тадбирни юқори савияда ўтказиш мақсадида кенг кўламли тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. Бугун Спорт вазирлигида ушбу жараёнларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдурахманов, шунингдек, Спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти иштирок этди.

Учрашув давомида Осиё қитъасидаги 45 мамлакат Миллий Олимпия қўмиталари вакиллари, шунингдек, халқаро ташкилотлардан ташриф буюрадиган нуфузли меҳмонларни муносиб кутиб олиш, транспорт-логистика ҳамда виза масалаларини яна бир бор кўриб чиқиш, тадбир кун тартибини OOK вакиллари билан мувофиқлаштириш бўйича аниқ вазифалар белгиланиб олинди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг